Хитой ровери Марс юзасига тушди
Технология
−
15 Май 2021
6498Хитойнинг “Тяньвэнь-1” космик кемасидан “Чжучжун” ровери 15 май куни эрталаб Марсга қўнди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги Хитой миллий космик маъмуриятига асосланиб хабар берди.
Хитой учун бу Ердан бошқа сайёрага туширилган биринчи ровер эди. “Тяньвэнь-1” Венчан космодромидан 2020 йил 23 июлда учирилганди.
Космик кема Марс орбитасига тахминан етти ойлик парвоздан сўнг, февраль ойида кирган ва икки ойдан кўпроқ вақт давомида потенциал қўнадиган жойни танлаган.
Хитой марсоходида навигация ва топографик геодезия учун мультиспектрал камералар, Марснинг 10 метр чуқурликкача бўлган геологик тузилишини ўрганиш учун ер ости сезгир радарлари, тупроқнинг кимёвий таркибини таҳлил қилиш ва биомолекулаларни қидириш учун асбоб, шунингдек магнит билан жиҳозланган дала детекторлари ҳамда об-ҳаво станцияси жойлашган. Кутилганидек, ровер сайёрани ўрганиш бўйича дастлабки маълумотларни шу йилдаёқ узатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск Марс сайёрасини ўзлаштириш инсониятдан қурбонлик талаб қилиши мумкинлигини ва шу билан бир қаторда Қизил сайёрага фақатгина кўнгиллилар юборилишини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15