Марсни “забт этиш” инсонлардан қурбонлик талаб қилиш мумкин

Олам 3701
image
-

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск Марс сайёрасини ўзлаштириш инсониятдан қурбонлик талаб қилиши мумкинлигини ва шу билан бир қаторда Қизил сайёрага фақатгина кўнгиллилар юборилишини таъкидлади. Бу ҳақда миллиардер CNN’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Очиқчасига айтадиган бўлсам, бир гуруҳ инсонлар ўлиши мумкин. Бу вазифани уддалаш осон иш эмас ”, дейди Маск.

SpaceX раҳбари сўзида давом этиб, компания ҳеч кимни Марсга мажбуран юбормаслигини, фақатгина кўнгиллилар бу вазифани бажаришини айтди.

Миллиардернинг сўзларига кўра, Марсга ўз ихтиёри билан бормоқчи бўлган минглаб инсонлар бор, балки миллионлаб ҳам бўлиши мумкин.

“Бу биз тирик қайтмаслигимиз ҳам мумкин бўлган анчагина мураккаб ва хавфли сайёҳат. Аммо шу билан бирга бу ёқимли саргузашт, жозибали туйилади. Марс айнан биз истаган ер. Бу эса Марснинг рекламаси”, дея ҳазил қилган Илон.

Маълумот учун, Илон Маск инсоният Ойда доимий база қуриш, кейинчалик Марс сайёрасида шаҳар барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши лозимлигини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, Маскнинг компанияси маймун миясига чип жойлаштириб, унга “Ping Pong” ўйнатганди. Бу воқеа акс эттирилган видео инсонларга тақдим қилингандан сўнг, Илон Маск муваффақиятидан илҳомланиб, ўзининг Twitter саҳифасида “Неуралинк” компанияси фалаж бўлган одамларнинг миясига чип ўрнатиши, бу эса уларга бармоқларини ишлатишдан ҳам тезроқ, фикр кучи билан смартфонлардан фойдаланишга ёрдам беришини айтиб ўтган.

 

Бокирхон Қосимхонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3
Теглар
t
×