Хитой ва Россияга қарши кучлар бирлашмоқчи

Олам

image

Канада АҚШ, Жанубий Корея ва Японияни Россия ва Хитойга қарши тўрт томонлама ҳамкорлик формати яратишга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 20 март куни ҳукуматдаги манбаларга таяниб, “Kyodo” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Канада томони бу ғояни Япония Бош вазири Фумио Кисидага жорий йилнинг январь ойида, Канадага борганида таклиф қилган. Оттавага кўра, бу Осиё-Тинч океани минтақасидаги либерал-демократик лагерга мансуб давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.

Америка Қўшма Штатлари бу ғояни олқишлаган, бироқ Япония Канадага концепцияни амалга ошириш учун вақт кераклигини айтган. Токионинг эҳтиёткор муносабатига Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги сўнгги йилларда тарихий масалалар бўйича келишмовчиликлар туфайли кескинлашган муносабатлар сабаб бўлиши мумкин. Бироқ март ойида Сеул муносабатларни нормаллаштириш режасини таклиф қилган, шундан сўнг Жанубий Корея Президенти Юн Сек Ёль Токиога ташриф буюрган.

Манбага кўра, Канада таклиф этаётган формат Хитойга қарши туриш учун ишлаб чиқилган Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Японияни ўз ичига олган тўрт томонлама хавфсизлик мулоқотига (QUAD) ўхшайди. QUAD сингари, Оттава ҳам демократия, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари каби умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, иқлим ўзгариши ва бошқа глобал муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлар билан ишламоқчи.

Канаданинг таклифига май ойида Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммити доирасидаги икки томонлама учрашувларда тўхталиниши мумкин. Жанубий Корея Канада, АҚШ ва Япониядан фарқли равишда G7 аъзоси бўлмасада, Токио ушбу тадбирга Жанубий Корея етакчисини ҳам таклиф қилмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой Жанубий Корея Япония Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made