Хитой Ўзбекистондан қайси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқда?

Жамият

image

Бугунги кунда хорижий мамлакатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, мева-сабзавотларни четга экспорт қилишда ҳеч қандай чекловлар ва тўсиқлар мавжуд эмас. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, Россияга Қозоғистон ва Қирғизистон орқали транзит тарзида юк олиб ўтишда ҳам чеклов ва ўзгаришлар йўқ. Фақатгина юк машинаси ҳайдовчиларини чегара масканларида тана ҳарорати ўлчаниб, ўтказилмоқа. 

“Қозоғистондан 9 турдаги мева-сабзавотларни ташқарига экспорт қилмаслик бўйича чеклов киритилган. Булар жумласига ун, гречка,  ўсимлик ёғи, шакар, картошка, сабзи, пиёз, карам ва редиска каби 9 хил маҳсулотлар киритилди. Бу чеклов, Ўзбекистондан Россияга ёки Хитойга транзит бўлиб ўтаётган юкларга алоқаси йўқ”, дейди Иброҳим Эргашев.

Маълумотларга кўра, Хитойга аввалгидек 13 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, яъни гилос, қовун, анор, майиз, ўрик қоқиси, ерёнғоқ, мош, ёнғоқ мағизи, ширин ва аччиқ ўрик мағизи, узум данаги, янги узилган аччиқ қалампир ва кунжут маҳсулотларини экспорт қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Қирғизистоннинг Иркештом ва Тургарт ҳамда Қозоғистоннинг Хоргос ва Алашанкоу постлари орқали темир йўл ва   автотранспортларда транзит сифатида олиб ўтилишига рухсат олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг