Хитой Украинага қўшин юборишни ўрганмоқда – ОАВ

Олам

image

Хитой ҳукумати Украинадаги эҳтимолий тинчликпарвар миссияда иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқидаги манбаларга таяниб, “Welt am Sonntag” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, хитойлик дипломатлар Брюсселда европалик ҳамкасблари билан маслаҳатлашувлар ўтказиб, Хитойнинг Франция томонидан илгари сурилган “кўнгиллилар коалицияси” таркибида иштирок этиш эҳтимолини ўрганган. Уларни, хусусан, Европа давлатларига ушбу қадаминг ёқиш-ёқмаслиги ёки ушбу иштирокни Европа хоҳлайдими, деган масалалар қизиқтирган.

“Хитойнинг “кўнгиллилар коалицияси”га қўшилиши Россиянинг Украинада тинчликпарвар қўшинларнинг жойлаштирилишига розилик бериш эҳтимолини ошириши мумкин”, дейди Брюсселдаги манбалар.

Шу билан бирга, улар бу масалани “нозик” деб атаган. Франция эса “кўнгиллилар коалицияси” саммитига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе Буюк Британия, Франция, Канада ва бошқа давлатларга қўшилиб, Россия билан тинчлик келишувидан сўнг Украинага тинчликпарвар кучлари юбориши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати аввалги позициясини ўзгартириб, эндиликда кўп миллатли тинчликпарвар кучлар таркибида Украинага қўшин юбориш бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр бўлган.

Шунингдек, Дания ҳукумати ва парламенти Украинага тинчликпарвар кучлар жўнатиш бўйича келишувга эришганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Украина тинчликпарвар миссия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг