Хитой Россиянинг G20 дан қувилишини истамайди

Олам 5242
image
-

Хитой Россиянинг G20 ва бошқа халқаро форумлардан чиқарилишига қарши чиққан. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И россиялик мавқедоши Сергей Ловров билан икки томонлама учрашувда айтиб ўтган. 

“Сиз G20 саммитида шахсан иштирок этаётганингиздан, Россия номидан иштирок этаётганингиздан жуда хурсандмиз. Бу жуда улуғвор миссия. Биз Россиянинг G20 ва бошқа халқаро платформалар доирасидаги муносиб ролини қўллаб-қувватлаймиз ва Россиянинг рационаллигини тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деб ҳисоблаймиз. Россия кўп томонлама форматлар доирасида иштирок этиш ҳуқуқига эга”, деган дипломат. 

Сергей Ловров Си Цзиньпинни Комунистик партия раҳбарлигига қайта сайлангани билан табриклаган. У Хитой этакчисининг Россияга нисбатан ёндашуви давомийлигига ичонч билдирган. 

Аввалроқ, Индонезиянинг Бали оролида катта йигирматаликнинг навбатдаги саммитида Россиянинг Украинага урушини қоралагани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 2.9
t
×