Хитой Россиядан нефть олишни сезиларли даражада камайтирди
Олам
−
21 Август
2918Жорий йилнинг июль ойида Россиядан Хитойга нефть хомашёси импортининг умумий ҳажми 2023 йилнинг июлига нисбатан 7,4 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Хитой Божхона бош бошқармасининг кеча, 20 август куни эълон қилинган статистик маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Унга кўра, Россиядан Хитойга нефть етказиб бериш ҳажми кунига 1,76 миллион баррелгача қисқарди. Бу 2022 йил сентябридан бери энг паст кўрсаткичдир.
Сўнгги бир неча ой ичида Хитойда ёқилғига талабнинг пасайиши давом этди. Агар 2024 йил март ойида Хитой Россия нефтининг импорт ҳажмини оширган ва бу кунига 2,55 миллион баррелга етган бўлса, иккинчи чоракда импортнинг қисқариши бошланди: июлга келиб март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 30 фоизга камайди. Россия Президенти Владимир Путиннинг Хитойга май ойидаги ташрифи бу жараённи тўхтата олмади.
“Тhe Moscow Times” нашрига кўра, кейинги ойларда ҳатто Россия хомашёсига талабнинг пасайиши тезлашди.
“Reuters” бу тенденцияни қайта ишлаш маржасининг пастлиги ва паст ёқилғига талаб Хитой давлат ва мустақил нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятини чеклагани билан изоҳлади.
Шу билан бирга, Пекин бошқа етказиб берувчилардан нефть сотиб олишни кўпайтирмоқда. Шу тариқа, июль ойида Саудия Арабистонидан етказиб бериш 2023 йилга нисбатан 13 фоизга ошиб, кунига 1,51 миллион баррелга, Малайзиядан импорт эса 61 фоизга ўсиб, йиллик ҳисобда кунига 1,46 баррелгача етди.
Хитой Россия нефтининг энг йирик харидоридир ва бу мамлакатга импортнинг камайиши Москванинг хорижда ёқилғи сотишдан оладиган даромадига таъсир кўрсатди.
Финляндиянинг энергия ва тоза ҳаво CRЕА тадқиқот марказига кўра, июль ойида Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғи экспортидан ойлик даромади кунига 656 миллион еврони ташкил этди, бу 2024 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.
LiveБарчаси