Хитой Россия вакцинасига баҳо берди

Жамият 21848
image

Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань Россияда тайёрланган коронавирусга қарши вакцинани зарарсиз деб айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Чжун Наньшань Россиянинг аденовирус вакцинаси хавфсиз эканини таъкидлади ва клиник синовлари муваффақиятли якунланишига умид билдирди”, дейилади хабарда.

Шифокор Россияни вакцина рўйхатдан ўтказилгани билан табриклаган.

Элатиб ўтамиз, коронавирусга қарши дунёдаги илк вакцина 11 август куни Россияда рўйхатга олинди. Вакцина Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган. Унга “Спутник V” номи берилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1358
Рейтинг: 3
t
×