Хитой раҳбари коронавирусга қарши курашда кўрсатган ёрдами учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хитой Халқ Республикасига гуманитар ёрдам юбориш тўғрисида”ги фармонига биноан Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдириб, мактуб йўллади. 

Мактубда шундай дейилган:

“Муҳтарам Президент жаноблари!

Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураши муносабати билан йўллаган таъзияномангиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман.

Айтишганидек, қаердадир кулфат юз берса, ҳар ёқдан ёрдамга шошиладилар. Дунё ҳамжамияти, шу жумладан Ўзбекистон, Хитой ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди ва турли кўринишда қўллаб-қувватлади. Бу бизга бўлган дўстона муносабатни тўлиқ намоён этди.

Хитой эпидемияни профилактика қилиш ва назоратга олиш борасида муваффақиятга эришишига ишончи комил ва бунга қодир, шунингдек, бутун жаҳонда жамоат соғлиғини сақлаш ишига ҳисса қўшиш йўлида халқаро ҳамжамият билан биргаликда ишлашга тайёр.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда Сиз билан яқин мулоқотни давом эттиришга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизга муваффақиятлар, дўст Ўзбекистонга эса равнақ ва фаровонлик тилайман”.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин Коронавирус

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг