Хитой оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшгача туширди
Олам
−
28 Декабрь 2020
3326Хитой оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини пасайтирди. Бу ҳақда "Associated Press"га асосланиб хабар берилмоқда.
Болалар жиноятчилигига қарши курашиш мақсадида ушбу ёш 14 ёшдан 12 ёшгача туширилди.
Қайд этилишича, энди 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қасддан одам ўлдириш, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказиш ва ўта шафқатсизлик билан жиддий шикаст етказиш учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бошқа жиноятлар учун эса болалар ахлоқ тузатиш муассасасига юборилиши мумкин.
Қабул қилинган тузатиш 1 мартдан кучга киради.
Маълумот ўрнида, айни пайтда Хитойда 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўспиринлар қасддан одам ўлдириш, зўравонлик ва талончилик учун жиноий жазога тортилади.