Хитой одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди

Технология

image

Хитойнинг UBTech Robotics компанияси корхоналар учун одамсимон саноат роботларини жорий йил охиригача оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда UBTech компаниясининг бош бренд-менежери Майкл Тэмга таяниб, “South China Morning Post” нашри хабар берди.

“Шэньчжэнда жойлашган UBTech Robotics компанияси одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқаришни жорий йил охиригача йўлга қўйишни режалаштирмоқда”, дейди Майкл Тэм. 

Тэмнинг сўзларига кўра, 2025 йилда UBTech ўз мижозлари ва ҳамкорларига, жумладан автомобиль ишлаб чиқарувчилар, Foxconn ва SF Express логистика компаниясига, Walker S сериясидаги 500-1000 та саноат роботини етказиб беради.

Унинг таъкидлашича, UBTech’нинг асосий мақсади одамсимон роботларни ҳар бир оилага жорий этиш бўлса-да, ҳозирги босқичда компаниянинг асосий эътибори саноат роботларига қаратилган. Менежернинг фикрича, фабрикалар одамсимон роботларга муҳтож, чунки улар ишчи кучининг етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда ёрдам беради. Унга кўра, жорий йилда етказиб бериладиган роботларнинг 60 фоиздан ортиғи янги модель – Walker S2 бўлади. Walker S2 жорий йилнинг иккинчи чорагида ишлаб чиқарилади ва ҳозирги S1 версиясига қараганда енгил ва мустаҳкам тузилмага эга бўлади. Шунингдек, UBTech йил охиригача янада такомиллаштирилган версия – Walker S3 моделини тақдим этишни режалаштирмоқда. 

UBTech компанияси 2012 йилда таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда Хитойдаги робототехника бозоридаги энг йирик иштирокчилардан бири ҳисобланади. 2024 йил октябрь ойида компания Walker S1 одамсимон саноат роботларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро робототехника федерацияси саноатда энг кўп роботлардан фойдаланадиган давлатлар рейтингини эълон қилган эди. Унга кўра, Жанубий Корея рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган ва мамлакатда ишчи кучининг 10 фоиздан ортиғини роботлар ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой одамсимон робот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг