Хитой кўмир конида портлаш: 82 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
23 Май 1820 1 дақиқа
Хитой шимолида жойлашган кўмир конида кеча, 22 май куни юз берган портлаш оқибатида 82 киши ҳалок бўлди, яна 9 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълумотларга кўра, Шанси провинциясидаги Tongzhou Groupга қарашли Liushenyu кўмир конида газ портлаши содир бўлган. Ҳодиса вақтида кон ичида жами 247 нафар ишчи бўлган.
Портлаш маҳаллий вақт билан кеча, 22 май куни соат 19:29 да юз берган. Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда.
Хитой Халқ Раиси Си Цзиньпин ҳодиса юзасидан зудлик билан чора кўришни, жабрланганларга ёрдам бериш ҳамда бедарак йўқолганларни қидиришни топширган. Шунингдек, у воқеа сабаблари тўлиқ ўрганилиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронлари Россиянинг Ставрополь ўлкаси ҳудудига ҳужум қилиши оқибатида Невинномисск шаҳридаги “Азот” кимё заводи яқинида бир нечта портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Кейин эса завод ҳудудида ёнғин чиққан.
Live
Барчаси