Хитой Кисиданинг Киевга ташрифига муносабат билдирди
Олам
−
21 Март 2023
11458Хитой расмийлари Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг Киевга сафари Украина можаросининг кескинлашувига олиб келмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 март куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь маълум қилди.
“Биз Япония томони кескинликни камайтиришга ёрдам берадиган саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид қиламиз ва аксинча эмас”, дейди у брифингда япон ОАВ вакилининг Пекиннинг ушбу ташрифга муносабати ҳақидаги саволига жавоб берар экан.
Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Фумио Кисида бугун, 21 март куни кутилмаганда Украинага ташриф буюрганди. У Президент Зеленский билан учрашиши кутилмоқда. Айни пайтда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам давлат ташрифи билан Россияда бўлиб турибди.
LiveБарчаси