Хитой “Гуанму” сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди 

Технология 2697
image

Хитой бугун, 5 ноябрь куни “Чанчжэн-6” ракета ташувчиси ёрдамида “Гуанму” тадқиқот сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда Хитой коинот фанлари ва технологиялари корпорацияси баёнотида айтилган. 

Учириш бугун, 5 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:19 да (Тошкент вақти билан 7:19) Хитой шимолидаги Шаньси провинциясидаги Тайюань космодромидан амалга оширилган, сунъий йўлдош белгиланган орбитага муваффақиятли чиққан ва учириш муваффақиятли деб топилган. 

“Гуанму” сунъий йўлдоши Хитой Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган ва фақат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартиби мақсадларига хизмат қилишга бағишланган дунёдаги биринчи илмий сунъий йўлдошга айланган. 

“Гуанму” сунъий йўлдоши инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тавсифловчи барқарор ривожланиш кўрсаткичларини ахборот билан таъминлаш учун инсон фаоллиги юқори бўлган ҳудудларда энергия истеъмоли миқдорини, аҳоли пунктлари тузилиши ва қирғоқ муҳитини батафсил аниқлаш имкониятига эга бўлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
t
×