Хитой дунёдаги энг йирик ГАЭСни ишга туширди

Олам

image

Хитойда Феннин гидроаккумуляцияловчи электр станцияси (ГАЭС) ишга туширилди. Бу ҳақда “China Daily” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ГАЭС Хебей провинциясининг Ченде шаҳрида жойлашган. Хитой электр тармоқлари компаниясининг маълум қилишича, бу дунёдаги энг йирик электр станцияси ҳисобланади. ГАЭСнинг ўрнатилган қуввати 3,6 ГВтни ташкил қилади. Феннин йилига 6,61 миллиард кВт соат электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мутасаддилар бу ГАЭС йилига 480,8 минг тонна шартли ёқилғидан (кўмир эквивалентида) тежашга ва углерод оксиди чиқиндиларини 1,2 миллион тоннага қисқартиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда. Бу мамлакатнинг энергия самарадорлиги ҳамда экологик барқарорлик соҳасидаги мақсадларига эришишда салмоқли ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ҳукумати Тибет тоғликларининг шарқий қисмида улкан гидроэлектрстанциясини қуриш лойиҳасини маъқуллаганди. ГЭС Ярлунг Цангпо дарёсида барпо этилади. Қурилиш ишлари режалаштирилган дарё қисми 2 километрлик баландлик фарқига эга ва узунлиги 50 километр бўлиб, улкан гидроэнергетик салоҳиятга эга. Янги ГЭСнинг тўғони дунёдаги энг йирик тўғон бўлади. У ҳар йили 300 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу айни пайтда дунёдаги энг йирик ГЭС ҳисобланган Хитойдаги “Уч дара”дан уч баравар кўп дегани. Янги электр станциясини мамлакатдаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Power Construction Corp of China қуради. Қурилишга жами сармоялар 1 триллион юандан (137 миллиард доллар) ошиши мумкинлиги кутилмоқда. Бу эса ушбу ГЭСни дунёдаги энг қиммат инфратузилма лойиҳасига айлантиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ГАЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг