Хитой дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Олам
−
20 Июль 8084 2 дақиқа
Хитой Тибет жануби-шарқидаги Ярлунг-Цанпо дарёсининг қуйи оқимида қиймати қарийб 167 миллиард долларга тенг дунёдаги энг йирик гидроэлектр станциясини қуришни бошлади. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
Тегишли буйруқни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян берган. Мега-тўғон қурилишига жами сармоя миқдори қарийб 1,2 триллион юанни (167 миллиард доллар) ташкил этади.
Power Construction Corp of China қурилиш компанияси ҳисоб-китобларига кўра, ГЭС йилига 300 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади, бу асосан Тибетдан ташқарига экспорт қилинади. Айни пайтда Ер сайёрасидаги энг йирик ГЭС – Хитойнинг Яньцзи дарёсидаги “Санься” (Уч дара) лойиҳасининг қуввати 22,4 миллион киловатт, янги станциянинг лойиҳа қуввати эса 60 миллион киловаттни ташкил қилади.
“Bloomberg”нинг ёзишича, лойиҳа Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларда кескинлик манбаи бўлиши мумкин, чунки Ярлунг-Цанпо дарёси баҳсли Аруначал-Прадеш ҳудудидан оқиб ўтади ва Ҳиндистоннинг энг йирик дарёларидан бири Гангга қуйилади. Ҳиндистон ва Бангладеш ҳукумати ГЭСнинг ишлаши сув тошқинларини келтириб чиқариши ёки қуйи оқимда сув танқислигига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
Вилоят шунингдек, миллий қўриқхона ва мамлакатнинг энг биологик хилма-хил ҳудудларидан бири ҳисобланади. Хитойлик экологлар минтақада тўғон қуришнинг қайтарилмас оқибатларидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Хитой ҳукумати Тибет тоғликларининг шарқий қисмида улкан гидроэлектрстанциясини қуриш лойиҳасини маъқуллаганди.