Хитой Британия разведкасининг диққат марказида – MI6 раҳбари
Олам
−
20 Июль 2023
4177Британия ташқи разведка хизмати MI6нинг асосий диққат марказида Россия эмас, Хитой турибди. Бу ҳақда MI6 раҳбари Ричард Мур Буюк Британиянинг Прагадаги элчихонасидаги чиқишида айтиб ўтди.
"Россия хизматимизнинг ягона ва энг муҳим стратегик йўналиши эмас. Биз ҳозир Хитойни кузатишга кўпроқ ресурс ажратяпмиз. Бу Хитойнинг глобал аҳамияти ортиб бораётганини, Хитой ҳукуматининг ниятлари ва имкониятларини тушуниш учун муҳимдир”, деган Мур.
MI6 раҳбарининг фикрича, ҳозирда Хитой билан ҳамкорлик қилиш жуда зарур. Чунки, агар бундай қилинмаса, муҳим халқаро муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди.
Шу жумладан, ҳозирда Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси ичида Лондоннинг Хитойга нисбатан сиёсатини қандай қуриш кераклиги борасида тортишувлар мавжуд.
Бир томондан, жорий йилнинг апрел ойи охирида Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли глобал муаммоларни ҳал қилиш учун Хитой билан конструктив муносабатлар ўрнатиш зарурлигини билдирган. 5 май куни вазир Қирол Чарльз ИИИ нинг тож кийиш маросимига борган ва ХХР Раиси ўринбосари Хань Чжэн билан учрашган. Худди шу ойда Британия ҳукумати амалдори 5 йил ичида биринчи марта Хитойга сафар қилган. Яқин келажакда Клеверлининг ўзи ҳам Пекинга боришни режалаштирмоқда.
Бошқа тарафдан, мазкур қадамлар Тори партиясининг ўнг қанотидаги ХХРга нисбатан душман бўлган “қирғийлар” гуруҳининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь