Хитой безгакдан халос бўлди — ЖССТ
Олам
−
30 Июнь 2021
4854Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойга мамлакатда безгак устидан ғалаба қозонилганини тасдиқловчи сертификат берди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.
“Муваффақиятга қаттиқ меҳнат ҳамда ўнлаб йиллар давомида астойдил ва барқарор ҳаракат қилинганидан кейингина эришилди. Ушбу эълон билан Хитой дунёга безгаксиз келажак ҳаётий мақсад эканлигини намойиш қилувчи кўплаб давлатлар қаторига қўшилди”, деган ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.
Шу билан бирга, ЖССТ 1940-йилларда Хитойда ҳар йили 30 миллиондан ортиқ безгак касаллиги ҳолати аниқлангани ҳақида эслаган.
Маълумот ўрнида, Хитой Тинч океанининг ғарбий минтақасида ўттиз йилдан ортиқ вақт ичида безгак устидан ғалаба сертификатини олган биринчи мамлакат бўлди.
Аввалроқ, Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида одам биринчи марта H10N3 парранда гриппига чалингани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси