Хитой АҚШнинг “асоссиз миш-мишлари”дан норози

Олам

image

Хитой АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясидаги баёнотларидан норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини вирусни одамдан одамга юқмаслиги тўғрисида ёлғон маълумот беришда айблаган. Шунингдек, у БМТ коронавирус тарқалиши учун Хитойни жавобгарликка тортиши кераклигини айтган.

"Хитой вирус тарқалишининг илк кунларида самолётларга Хитойни тарк этишга ва бутун дунёни зарарлашга ижозат берган. БМТ Хитойни ушбу хатти-ҳаракатлари туфайли жавобгарликка тортиши лозим", деб айтган Трамп.

"Афсуски, ҳақиқатдан фарқли ўлароқ, Америка томони БМТ минбаридан асоссиз миш-мишлар қилмоқда. Хитой томони бунга қатъий норозилик билдирмоқда", дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси олдидан берган интервьюсида АҚШ-Хитой можароси яқин келажакда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашини айтганди.
У яқин икки-уч йилда нималар бўлишини кузатиш кераклигини таъкидлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой БМТ

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг