Хитой АҚШни Гуантанамо қамоқхонасини зудлик билан ёпишга чақирди
Олам
−
13 Январь 2022
10532Хитой Америка Қўшма Штатларини Гуантанамо қамоқхонасини зудлик билан ёпишга ва маҳбусларни қийноққа солганларни жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.
“Гуантанамо қамоқхонаси инсон ҳуқуқлари тарихидаги қора саҳифадир”, деган дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Гуантанамо қамоқхонасига биринчи маҳбуслар келганидан буён ўтган 20 йил ичида маҳкумларни қийноқларга солиш ҳақидаги шов-шувли хабарлар газета саҳифаларида қайта-қайта босилган ва бу халқаро ҳамжамиятнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Унинг таъкидлашича, “Америка томони бир неча бор қамоқхонани ёпишга ваъда берган, бироқ орадан 20 йил ўтиб, бугун ҳам Гуантанамода 39 киши қолмоқда”.
"Аслида, бутун дунёда Америка томонидан яратилган махфий қамоқхоналар мавжуд, Гуантанамо “айсбергнинг бир учи”, холос. АҚШ ўз ҳаракатларини қайта кўриб чиқиши, Гуантанамо қамоқхонаси ва бутун дунё бўйлаб тарқалган махфий қамоқхоналарни зудлик билан ёпиши, ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, маҳбусларга нисбатан қўпол муомала ва бошқа ваҳшийликларни тўхтатиши, жабрланганлардан кечирим сўраши ва товон тўлаши, қийноқларни буюрган ва қўллаганларни жавобгарликка тортиши керак”, деб таъкидлаган у.
Маълумот ўрнида, Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Жорж Буш даврида ташкил этилган. Афғонистондаги операция ва бошқа аксилтеррор рейдлари давомида қўлга олинган шахслар ушбу лагерга ўтказилган. Илгари Гуантанамо қамоқхонасида бир неча юз маҳбус бор эди. У ердаги маҳбуслар аслида ҳуқуқий вакуумда. 2009 йил январида кичик Бушнинг ўрнига президентлик лавозимини эгаллаган Барак Обама ваколат муддати бошланганидан кейин дарҳол махсус қамоқхонани 12 ой ичида ёпиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Шунга қарамай, Гуантанамо қамоқхонаси бугунгача мавжуд бўлиб қолмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь