Хитой АҚШга талаб қўйди

Олам 71814
image
-

Америка Қўшма Штатлари савдо-иқтисодий муносабатларни сиёсийлаштиришни ва Хитой компанияларига босим ўтказишни тўхтатиши керак. Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги расмий вакили Гао Фэн маълум қилди.  

“АҚШ томони зудлик билан Хитой компанияларига асоссиз босимни тўхтатиши, иқтисодий ва савдо масалаларини сиёсийлаштиришнинг нотўғри амалиётини зудлик билан тўхтатиши, бутун дунё компаниялари, жумладан, Хитой компаниялари учун адолатли ва барқарор бозор муҳитини яратиши керак”, деган у. 

Гао Фэннинг қўшимча қилишича, АҚШ Хитой телекоммуникация компаниялари фаолиятига ҳеч қандай фактли асосларсиз ғаразли тарзда босим ўтказишда давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, Хитой ўз компанияларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради. 

Эслатиб ўтамиз, Хитой Осиёда доллардан воз кечиш (де-долларизация) жараёнини бошлаган. Минтақа давлатлари савдода аста-секин Америка валютасидан воз кечиб, миллий валюталардан фойдаланмоқда. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4888
Рейтинг: 3
Теглар
t
×