Хитой АҚШ мудофаа саноатига қўйган тақиқни бекор қилди

Олам

image
Янги совуқ уруш: АҚШ ва Хитой рақобати дунёга қандай фойда келтиради? north_east

Янги совуқ уруш: АҚШ ва Хитой рақобати дунёга қандай фойда келтиради?

Хитой АҚШга яримўтказгичлар, микрочиплар, оптоэлектроника ва мудофаа технологиялари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган галий, германий ва сурма каби икки томонлама мақсадли маҳсулотларни экспорт қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатларга кўра, 2024 йилнинг декабрь ойида киритилган чекловлар 2025 йил 9 ноябрдан 2026 йил 27 ноябргача вақтинча бекор қилинади. Қарор “глобал етказиб бериш занжирлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида” қабул қилинган.

Хитой илгари мамлакат компанияларининг илғор яримўтказгич технологиясига киришини чеклаш бўйича АҚШ чораларига жавобан бир қатор муҳим материаллар, жумладан, ноёб тупроқ элементлари, графит ва махсус қотишмаларга экспорт чекловларини жорий қилган эди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, тақиқнинг тўхтатилиши Пекиннинг Вашингтон билан савдо зиддиятларини юмшатишга уринишидан дарак бериши ва “технологик сулҳ”га киришишга тайёрлигини кўрсатиши мумкин.

Ушбу материаллар – галлий, германий ва сурма – ҳарбий, космик ва микроэлектроника саноати учун асосий компонентлардир ва Хитой бундай ресурсларнинг дунёдаги энг йирик етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой мудофаа саноати микрочиплар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг