Хитой АҚШ иқтисодиётини қачон ортда қолдириши айтилди

Олам

image
АҚШ-Хитой “совуқ уруши” ёхуд Байденга қолган оғир келажак north_east

АҚШ-Хитой “совуқ уруши” ёхуд Байденга қолган оғир келажак

2028 йилга келиб Хитой АҚШни ортда қолдириб, дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга давлатга айланади. Бу ҳақда Британиянинг Иқтисодий ва бизнес тадқиқотлари маркази (CEBR) ҳисоботида сўз бормоқда.

Маълум бўлишича, дастлаб мутахассислар Хитойнинг АҚШ иқтисодиётини ортда қолдириши фақат 2033 йилда содир бўлади деб ҳисоблаган. Бироқ, бу икки давлатнинг COVID-19 пандемияси оқибатларидан ҳар-хил тезликда ҳалос бўлиши иқтисодий прогнозларнинг ўзгаришига олиб келган. 

Ҳисоботга кўра, Хитой Халқ Республикасида ўртача иқтисодий ўсиш 2021-2025 йилларда йиллик 5,7 фоизга етади, сўнгра 2026-2030 йилларда 4,5 фоизни ташкил этади. Америка Қўшма Штатларини эса келгуси йилда катта иқтисодий ўсиш кутмоқда, аммо бу кўрсаткич 2022-2024 йилларда йиллик 1,9 фоизга, кейин эса 1,6 фоизгача пасаяди.

Шунингдек, ҳисоботда бошқа давлатлар ҳақида ҳам сўз боради, хусусан, Япония 2030 йилларнинг бошига қадар иқтисодиётини биринчи учликда сақлаб туради. Аммо, кейинчалик Ҳиндистон уни ортда қолдиради. Германия тўртинчидан бешинчи ўринга тушади. Ҳозирги кунда дунёнинг бешинчи иқтисодиёти ҳисобланган Британия эса 2024 йилга келиб олтинчи ўринга тушиб кетиши мумкин.

“CEBR”га кўра, бу йилги дунё ишлаб чиқаришининг 19 фоизи Европа ҳисобига тўғри келди. Агар Европа Иттифоқи ва Британия ўртасида кескинлик юзага келадиган бўлса, 2035 йилга келиб бу кўрсаткич 12 фоизгача тушиб кетиши ҳам мумкин.

Ҳисоботда, шунингдек, коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири унинг секин ўсишида эмас, балки юқори инфляцияда намоён бўлиши қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made