Хитой Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди 

Олам

image

Хитой поезд орқали Афғонистонга 1000 тоннадан ортиқ зарурий буюмлар ва бошқа бирламчи маҳсулотлардан иборат ёрдам жўнатди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берган.  

Таъкидланишича, поезд жорий йилнинг 20 ноябрь куни ХХРнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги Хоргос шаҳридан Афғонистонга йўл олган. 

50 та юк контейнерини олиб кетаётган поезд тахминан 12 кунда белгиланган манзилга етиб бориши керак. Агентлик хабарига кўра, муҳтож афғонлар совуқ ҳавода иссиқ кийим, пойабзал, кўрпа-тўшак, нон ва чой билан таъминланади. 

Ҳозиргача Шинжондан Афғонистонга учта поезд жўнатилган. Мамлакатга жами 2,6 минг тонна Хитой гуманитар ёрдами етиб келган. 

Аввалроқ, Россия Қобул аэропортига гуманитар юкларни етказганди.  

Афғонистондаги вазият 

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Хитой

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг