Хитой 2028 йилда космик туризмни йўлга қўймоқчи

Олам

image

Хитойнинг InterstellOr хусусий компанияси 2028 йилда сайёҳларни космос чегарасига олиб чиқиш режасини эълон қилди. Чипталар нархи асосан 3 миллион юань (тахминан 430 минг АҚШ доллари) этиб белгиланган. Бу ҳақда “The News Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, аллақачон 20 киши мазкур саёҳат учун рўйхатдан ўтган. Компаниянинг CYZI қисқа космик кемаси етти нафар йўловчини Карман чизиғигача олиб чиқади ва уларга уч ойдан олти ойгача давом этадиган вазнсиз ҳолатни ҳис қилиш имконини беради.

Бу лойиҳа Хитой хусусий сектори космик туризмга киришини англатади ва АҚШ ҳамда Европа компаниялари билан рақобатни кучайтиради. Лойиҳа ҳақидаги эълон Хитой ижтимоий тармоқларида катта муҳокама бўлмоқда. 

Baidu’даги энг кўп қидирилган мавзулар ичида рўйхатнинг юқори ўрнига айнан шу мавзу чиққан. Кўплаб фойдаланувчилар Хитойнинг тижорий космик туризмга киришини олқишлаган, бироқ хавфсизлик стандартлари ва компаниянинг жуда катта мақсади учун муддат борасида шубҳа билдирилган.

Халқаро астронавтика федерацияси космик транспорт қўмитаси раиси Ян Югуанг CGTN’га берган интервьюсида қисқа космик парвозлар техник жиҳатдан орбитал парвозларга қараганда анча осон эканини билдирган. Унинг сўзларига кўра, суборбитал миссиялар учун тахминан 1 км/сек тезлик кифоя қилади, орбитал парвоз эса барқарор орбитани сақлаш учун 7,8 км/сек тезликни талаб қилади.

Бироқ, муддат ва хавфсизлик стандартлари бўйича шубҳалар компания обрўсига таъсир қилиши мумкин. Агар тестлар муваффақиятсиз бўлса, бу Хитойнинг космик туризмда етакчи бўлиш режасини секинлаштиради.

Ҳозирги чипталар нархи юқори бўлса-да, мутахассислар технология тараққиёти ва ишлаб чиқариш миқёси кенгайиши туфайли нархлар 20 йил ичида ҳозирги даражадан ўн баробар арзонлашиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунингдек, CYZI кемасининг тақдимоти саноатга сезиларли таъсир кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Аэрокосмик фан ва техника корпорацияси (CASC) 2026 йилдаги илк сунъий йўлдошини фазога учиргани ҳақида хабар берилганди.

Суннатова Фарангиз


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой космик туризм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг