Хитой ҳиндистонлик асирларни қўйиб юборди

Олам 3290
image

Хитой уч кун олдин чегарадаги тўқнашувлар пайтида қўлга олинган ўн нафар ҳинд аскарини озод қилди. Бу ҳақда хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб, “Hindu” газетаси хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, ҳинд асирлари кеча, 18 июнь куни кечқурун Ҳиндистон ва Хитойнинг ҳарбий қўмондонлиги вакиллари ўртасидаги музокаралардан сўнг қўйиб юборилган.

Маҳбуслар, шу жумладан, подполковник ва уч майор ҳам хавфсиз ва соғ-саломат қайтиб келди, деб ёзади газета. Қўмондонликнинг таъкидлашича, ҳинд ҳарбийларидан ҳеч бири бедарак йўқолмаган.

15 июнь куни куни кечқурун Гальван водийсида Ҳиндистон ва Хитой ҳарбий кучлари ўртасида бўлиб ўтган отишмадан сўнг икки мамлакат ўртасидаги зиддиятларнинг янги босқичи бошланди. Ҳиндистон армияси вакилининг сўзларига кўра, Ладакхнинг Гальван водийсида Хитой ҳарбийлари билан тўқнашувда бир офицер ва икки ҳинд аскари ҳалок бўлган.

Кейинчалик ANI агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон томонидан 20 аскар ўлдирилган, Хитой томонидан 43 киши яраланган, улар орасида ўлик ва оғир ярадорлар ҳам бор.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3.1
t
×