Херсонда вазият жиддий. Украинадан шиддатли ҳужум кутиляпти

Олам

image

Украина Қуролли кучларининг Херсонга ҳужуми яқин келажакда бошланиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 18 октябрь куни кечаси Херсон вилояти губернатори ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди. 

“Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Ғарб томонидан итариб юборилган укро-нацистлар тез орада Херсон шаҳрига ҳужум бошлайди. Херсон шаҳрининг ўққа тутилиши, Херсон вилоятининг ўнг қирғоқ қисмининг ўққа тутилиши истисно этилмаган”, дейди Стремоусов ўзининг Telegram-каналида эълон қилинган видеомурожаатида. 

Унинг такрор урғулашича, Херсон учун жанг тез орада бошланади. 

“Тинч аҳолига кераксиз хавф-хатарга дуч келмаслик учун, иложи бўлса, бўлажак шиддатли жанговар ҳаракатлар ҳудудини тарк этиш тавсия этилади”, дея қўшимча қилди губернатор ўринбосари аҳолидан унинг сўзларини жиддий қабул қилишини сўраб.

Аввалроқ Херсон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Сальдо, Украина ҳарбийлари Каховская ГЭСига зарба берган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини хавфи туфайли минтақанинг ўнг қирғоқ қисмидаги тинч аҳоли Днепрнинг чап қирғоғига эвакуация қилинишини айтган эди. У, шунингдек, Украина Николаев ва Кривой Рог йўналишларида катта кучларни тўплашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, аҳолини кўчириш қарорига ҳар қандай ҳужум қайтарилиши учун кенг кўламли мудофаа истеҳкомлари яратилгани ҳам сабаб бўлган.

Сешанба куни махсус ҳарбий операция ўтказилаётган ҳудуддаги қўшинлар қўшма гуруҳи қўмондони,  армия генерали Сергей Суровикиннинг айтишича, Россия Қуролли кучларида Киев томонидан Каховская ГЭСи тўғонига йирик ракета ҳужумига тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумотлар бор. Шунингдек, у Херсон йўналишидаги вазият оғир деб баҳоланишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Херсон

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made