Херсон Россиянинг бир бўлаги бўлиб қолади – Кремль

Олам

image

Россия қўшинлари Днепрнинг чап қирғоғига кетганидан сўнг, Херсон вилояти Россия Федерациясининг бир қисми бўлиб қолади, чунки унинг мақоми қонун билан белгиланган. Бу ҳақда журналистларга Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Херсон вилояти Россия Федерациясининг субъектидир, бу мавзу қонун билан мустаҳкамланган ва белгиланган. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, дейди у. 

Шу билан бирга, Кремль вакили рус қўшинларининг Днепрнинг чап қирғоғига кўчирилиши манёврига изоҳ беришдан бош тортди. Унга кўра, бу масала бўйича тушунтириш бериш фақат Мудофаа вазирлиги вакилларига берилган. 

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябь  куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу “махсус ҳарбий операция” қўмондони, армия генерали Сергей Суровикиннинг ҳисоботидан сўнг Днепрнинг ўнг қирғоғидан қўшинларни чап қирғоқдаги мудофаа позицияларига олиб чиқишни буюрган эди. Бу буйруқ бизнинг қўшинларимиз Херсонни тарк этганини англатади. 

EADaily хабар беришича, 11 ноябрь куни эрталаб соат 5 да Днепр дарёсининг чап қирғоғига қўшинларни қайта жойлаштириш якунланди. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўнг қирғоқда бирорта ҳам ҳарбий техника ва қурол-яроғ қолмаган. Россиянинг барча ҳарбий хизматчилари дарёни кесиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Херсон

Баҳолаганлар

402

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг