Хельсинки аэропорти биринчи бўлиб суюқлик олиб ўтишга қўйилган тақиқни бекор қилди

Олам

image

Финляндиянинг Хельсинки аэропортида дунёда биринчи бўлиб йўловчиларга юклари орасида суюқлик олиб ўтишга рухсат берилди. Бу ҳақда маҳаллий “Yle” телеканали хабар берди

Қайд этилишича, Финляндия миллий аэропорт оператори Finavia ўтган йили йўловчилардан сумкаларидан суюқлик ва электрон қурилмаларни олиб ташлаш талаб этилмайдиган янги ва замонавий юкларни сканерлаш қурилмасини ўрнатган. Сканерлар янги компьютер томографиясидан фойдаланади. Мазкур аэропортда ўтган йили ёзда 8 та қурилма ўрнатилган бўлса, бу йил яна иккитаси очилиши режалаштирилмоқда. 

"28 июндан бошлаб Хельсинки аэропорти орқали саёҳат қилиш янада осонлашади. Аэропортга янада замонавий хавфсизликни назорат қилиш ускуналари ўрнатилди. Бунинг шарофати билан биз эндиликда юз миллилитрдан ортиқ суюқлик идишларини, масалан, юклар орасида бир литрли сув идиши ва бошқа каттароқ контейнерларни ташишга рухсат беришимиз мумкин", дейди Finavia хавфсизлик менежери Ари Кумара. 

Компания маълумотларига кўра, янги турдаги сканерлар ҳали дунёнинг бошқа давлатларида кенг тарқалмаган ҳамда фақат Европа ва АҚШнинг айрим аэропортларидагина қўлланилади. 

Эндиликда, 28 июнь кунидан бошлаб Хельсинки аэропортидан жўнайдиган ҳар бир йўловчи ўзи билан икки литргача суюқлик олиб ўтиши мумкин. Ушбу тартиб, шунингдек, йўловчиларга парвоз пайтида керак бўладиган суюқ дори-дармонлар, болалар овқатлари ва бошқа парҳез суюқликларига ҳам тегишли ҳисобланади. Бироқ, бу қоида Финландиянинг бошқа аэропортлари ҳамда дунёнинг бошқа давлатларидаги аэропорт учун амал қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт Хельсинки суюқлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг