Хавидан юриш: у “Барселона”га собиқ жамоадошини олиб келмоқчи

Спорт

image

“Барселона” бош мураббийи Хави клуб муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракатларни бошлади. У жамоага рақиб дарвозаси томон хавф соладиган футболчилар кўпроқ кераклигини билади ва шу боис “Ал-Садд”нинг жазоирлик ҳужумчиси Бағдод Бунейжа Каталонияга олиб келишдан манфаатдор. Бу ҳақда Испаниянинг “Sport” нашри хабар берди.

Хави форварднинг имкониятларини яхши билади. Чунки у билан Қатар клуби сафида 4 йил бирга ўйнади, шундан сўнг, мураббий сифатида ҳам икки йил Бағдодга устозлик қилди.

Бунейжа 2015 йилдан бери “Ал-Садд” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бу вақт ичида у Қатар чемпионатида 108 та ўйин ўтказиб, 128 та гол урган. У ўтган мавсумда энг яхши тўпурар бўлган ва бу мавсумда 705 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 11 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширишга улгурган.

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” ҳужумчи танқислигига дуч келган. Серхио Агуэронинг фаолияти якунланди, Мартин Брейтуэйт ва Ансу Фати жароҳатлари туфайли “Барселона” ҳужумида муаммолар кўзга ташланяпти. Бироқ жамоа қишки трансфер ойнасида кўп маблағ сарфлай олмайди. Бу миқдор 10 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави Ал-Садд Қатар Бағдод Бунейжа

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг