Хавфсизлик кенгаши котибининг собиқ ўринбосари 7 йилга қамалди

Олам

image

Қозоғистон пойтахти суди республика Хавфсизлик кенгаши котибининг собиқ биринчи ўринбосари Марат Шайхутдиновни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, етти йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда бугун, 7 октябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати маълум қилди. 

"МХҚ давлат сирларини ошкор қилиш, жосуслик ва давлатга хиёнат қилиш фактлари бўйича жиноят ишларини тергов қилишни якунлади. 2022 йил 21 сентябрда Марат Шайхутдинов (Хавфсизлик Кенгаши котибининг собиқ биринчи ўринбосари) Жиноят кодексининг 185-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, давлат хизматини эгаллаш ҳуқуқидан ва етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди”, дейилади хабарда. 

Шайхутдинов 1959 йилда туғилган. 2015 йиль июнь ойида у Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Жорий йилнинг март ойи охирида мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев уни ушбу лавозимдан озод қилган эди. Ушбу қарорнинг сабаби аниқланмаган. 

Бошқарманинг тушунтиришича, жиноят иши бўйича бошқа айбланувчилар – Л.Скаковскийнинг давлатга хиёнат моддаси бўйича ва О.Жданнинг “Жосуслик” моддаси бўйича айблари тўлиқ исботланган. Улар мос равишда 11 йил, 3 ой ва 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг