Харидорлар чеки билан 16,5 млн сўм кешбэк тўплаган кассир аниқланди
Жамият
−
03 Июнь 2022
14172Харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб 16,5 млн кешбэк тўплаган “уддабурон кассир” аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро Б.Р апрель ойида 443 та 1,8 млрд сўмлик чекларни рўйхатдан ўтказиб 18 183 656 сўм кешбэк тўплаган. Шундан, 1,6 млрд сўмлик 152 та чеклар "АА" корхонасидан олинган бўлиб, уларга 16 485 000 сўмлик кешбэк ҳисобланган.
Ўрганиш натижасида ушбу фуқаро “АА” корхонасида кассир лавозимида ишлаши маълум бўлган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар шубҳали бўлгани сабабли ҳисобланган 16 485 000 сўмлик кешбэк суммалари бекор қилинди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 майдаги 255-сон қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
LiveБарчаси