Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик спортчиларнинг тўртинчи кундаги натижалари қандай?

Спорт

image

Бугун, 27 сентябрь куни Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг 4-куни ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медаль: 

  • Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Ўзбекистонлик спортчи финалга қадар гонгконглик Вай Фунг Лони, Хитой Тайпейи вакили Жуй Йи Чуйни, кореялик Хоюн Жинни мағлуб этди ва ҳал қилувчи баҳсда иорданиялик Абдулкарим Заид устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 

Кумуш медаль:

  • Tаэквондо бўйича чемпионлик учун баҳс олиб борган яна бир ўзбекистонлик спортчи Феруза Содиқова эса -67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. У финалда Хитойлик Жи Сонг билан жанг олиб борди ва имкониятни бой бериб қўйди;
  • Навбатдаги кумуш медални шахмат бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда 7 очко жамғарган ҳолда Нодирбек Абдусатторов келтирди;
  • Аёллар ўртасида кечган баҳсларда эса Ўзбекистон вакили Умида Омонова мўғулистонлик Нгуен Пханга ютқазиб, кумуш медалга эга чиқди;
  • Дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда ўзбекистонлик спортчилар кумуш медаль билан кифояланди. Улар финалда мазкур спорт ватани Япония билан баҳс олиб борди ва имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларини иккинчи ўринда якунлади.

Бронза медаль:

  • Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдоров мусобақадаги иштироки давомида 6.5 очко жамғарган ҳолда Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Бу орқали Ўзбекистон делегацияси жами 28 медаль (6 та олтин, 10 та кумуш, 12 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 4-поғонасини банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Улуғбек Рашидов Ханчжоу Умида Омонова Tаэквондо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made