Ханчжоу-2022. Боксчи Нигина Ўктамова бронза медалини қўлга киритди
Спорт
−
03 Октябрь 2023
2451Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида боксчи Нигина Ўктамова ярим финалда шимолий кореялик рақибасига имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланди.
-54 кг вазн тоифасида қатнашган Нигина Ўктамова КХДР вакиласи Чолми Пангга қарши жанг қилди ва 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, у Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади. Маълумот учун, Нигина Ўктамова Париж Олимпиадаси учун лицензияни қўлга киритиб улгурган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида аёллар жамоаси ҳам иштирок этганди. 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида стартга чиққан Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги бронза медални қўлга киритган эди.