Халоков ва Муллажонов Тошкентда ўтадиган профбокс кечасида жанг қилади
Спорт
−
22 Январь 5394 1 дақиқа
Жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
“Lift promotion” томонидан ўтказиладиган турнирда ўзбекистонлик Олимпиада чемпионлари Абдумалик Халоков ва Лазизбек Муллажонов ҳам рингга кўтарилади. Ҳозирча уларнинг мусобақадаги рақиблари номаълум.
Халоков ва Муллажоновдан ташқари ўзбекистонлик Сухробжон Қаюмов ҳам мусобақада қатнашади. Тез орада мусобақада иштирок этувчиларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинади.

Маълумот учун, бокс турнирига Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Жанглар соат 18:00 да бошланиши режалаштирилган.