Халқ таълими вазирлиги янги бинога кўчиб ўтгани маълум қилинди

Local

image

Халқ таълими вазирлиги янги биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар вақтинчалик Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий марказига кўчди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Халқ таълими вазирлигининг вақтинчалик биноси Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 14-уйда жойлашган. Мўлжал — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Яккасарой ФХДЁ.

Кўчиш муносабати билан Халқ таълими вазирлигининг телефон рақамлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент ҳудудий маркази Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 9-уйга вақтинчалик кўчирилган.

Ҳудудий марказнинг июнь ойида режалаштирилган дарслари Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларда бўлиб ўтади. Таътил туфайли июль ва август ойларида дарслар бўлмайди.
 


Author

Tags

XTV

Rate Count

21

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic