Халқ банки ходими 161 кишининг пластигидаги пулни ўзлаштирди

Жамият 2288
image

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан АТ Халқ банкининг Хатирчи филиали ходими (исм-фамилиялар ўзгартирилган) С.Олимовга нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

С.Олимов АТ Халқ банкининг Хатирчи филиалининг пластик карточкалар тизимини ривожлантириш шўъбаси етакчи мутахассиси вазифасини бажариб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзига тегишли логин ва пароль орқали ўзганинг компьютер тизимига давомли равишда рухсатсиз кириб, 2016 йил 18 сентябрдан 2016 йил 14 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, банк мижози бўлган 28 нафар фуқароларнинг дует пластик карталарида узоқ муддатдан буён ҳаракатсиз қолдиқда турган жами 

1 457 127 сўм 25 тийинлик пул маблағларини, уларнинг номига бошқа пластик карта бириктириш йўли билан, 2016 йил 27 ноябрдан 2018 йил 24 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, ўзига тегишли бўлган 

телефон рақамига уланган “СLICK” тўлов тизими орқали, банк мижози бўлган 80 нафар фуқароларнинг пластик карталарида узоқ муддатдан буён ҳаракатсиз қолдиқда турган жами 14 160 074 сўмлик пул маблағларини ўзининг ихтиёрида турган фуқароларнинг номига очилган янги пластик карталарига ўтказиш орқали, 2016 йил 30 сентябрдан 2018 йил 1 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида, банк мижози бўлган 53 нафар фуқароларнинг пластик карталарида узоқ муддатдан буён ҳаракатсиз қолдиқда турган жами 11 809 800 сўмлик пул маблағларини ўзининг ихтиёрида турган фуқароларнинг номига очилган янги пластик карталарига ўтказиш орқали, жами 161 нафар шахснинг 27 427 100 сўм 25 тийин миқдордаги пул маблағларини компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Суд томонидан АТ Халқ банкининг Хатирчи филиалининг ходими С.Олимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва уни фуқароларга етказган 27 427 100 сўм 25 тийин миқдордаги зарарларни тўлиқ қайтарганлиги эътиборга олиниб, унга ЖКнинг 45 ва 60-моддаларини қўллаб, 3 йилга муддат мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланди.

Аваз Ибодов,
жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×