“Халқ банки”дан 100 минг доллар ўмарган бошқарувчи ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
23 Июнь 2020
15019Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги “Халқ банки” филиалининг валюта сақлаш сейфидан 100 минг АҚШ долларини олган ва уни талон-торож қилган банк бошқарувчиси ҳамда яна икки нафар ходимга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Филиал бошқарувчиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган С.Турсунбоев ва бош ҳисобчи Б.Тиллаев касса мудираси Г.Утановага қонунга зид равишда банк пул омборининг калит ва муҳрларини топшириб қўйган. Шунингдек, касса мудирасига ўз номларидан имзоларини ўхшатиб, турли шаклдаги китобларни тўлдиришга рухсат бериб қўйишган.
2019 йил 25 январда “Халқ банки” Фарғона амалиёт бўлими томонидан банкнинг Ёзёвон филиалига 300 минг АҚШ доллари келиб тушган. Шу кундан 5 февралга қадар С.Турсунбоев, Б.Тиллаев ва Г.Утанова филиал балансининг ҳисоб рақамидаги 218,3 минг доллардан 100 минг долларини (840,1 миллион сўм эквивалентида) растрата қилиш йўли талон-торож қилган.
Жиноий шериклар тергов ва суд идораларини содир этилган жиноятни фош этилишига йўл қўймаслик, уларни чалғитиш мақсадида 2019 йил 5 февраль соат 20:00 да “Халқ банки” Ёзёвон филиалида 100 минг доллар камомад келиб чиққани ҳақида Ёзёвон туман ИИБга хабар берган.
Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон суди томонидан мазкур жиноят ишини кўриб чиқилиб, С.Турсунбоевга 5 йил икки ой, Б.Тиллаев ва Г.Утановага 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш, уларнинг ҳар бирига икки йил моддий жавобгарлик ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
“Халқ банки” Ёзёвон филиалига етказилган 100 минг долларнинг сўмдаги қиймати 862 миллион 451 минг сўмни судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Ўтган йилнинг февраль ойида “Халқ банки”нинг Фарғонадаги бўлимидан 100 минг доллар йўқолгани, кейинчалик мазкур филиал бошқарувчиси ҳамда икки нафар ходимининг жиноятни содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олингани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь