“Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватлайман”. Гутерриш қирғин бўлган Бучага борди
Олам
−
28 Апрель 2022
7129Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бугун, 28 апрель куни Украинага ташрифи чоғида Киев яқинидаги Бородянка қишлоғи, Ирпень ва Буча шаҳарларида бўлди. Бу ҳақда Бош котиб вакили Стефан Дюжаррик хабар берди.
“Халқаро жиноий суд вазият билан шуғулланаётганидан ва унинг прокурори идораси вакиллари аллақачон шу ерда эканидан хурсандман. Мен Халқаро жиноий судни тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва Россия Федерациясини у билан ҳамкорлик қилишга рози бўлишга чақираман”, деган Гутерриш Бучага ташрифи чоғида.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, шунингдек, можаролар пайтида тинч аҳоли кўпроқ жабр кўришини таъкидлаган.
“Буни дунёнинг исталган нуқтасида ҳамма эслаши керак”, деган у.
Маълумот ўрнида, Гутерриш бугун Украинада Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан музокаралар ўтказади ва Президент Владимир Зеленский билан учрашади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 26 апрель куни Гутерриш Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди ва Россия Президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинди.
LiveБарчаси