Халқаро террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик аёл қидирувга берилди
3-саҳифа
−
21 Апрель
68407Россия давлатига ишлаш учун кетиб, интернет орқали танишган йигитнинг даъвати ортидан Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Буробия Маҳмудова қидирувга берилди.
Қайд этилишича, Буробия Маҳмудова 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. "Катибат ул Имом Ал-Бухорий" халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси ҳисобланади. У 2013 йилда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, 1993 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Акмал Хаитов билан интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб қолиб, унинг даъвати билан Туркия давлатига ўтади.
2015 йилда турмуш ўртоғи билан Сурия давлатига бориб, у ердаги "Катибат ул Имом Ал-Бухорий" халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.
Буробия Маҳмудовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзбекистон Суриядан кимларни қидиряпти?" мавзусида таҳлилий мақола эълон қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь