Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Чехияда ушланди

3-саҳифа 12621
image
-

Фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Чехия пойтахти Прагада қўлга олинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Ўзбекистон ва Чехия Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жорий йилнинг май ойи охирларида фирибгарлик жиноятини содир этган ва Интерпол йўналиши бўйича қидирувда бўлган 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси Прага шаҳри ҳудудида экани аниқланиб, қўлга олинган.

Жумладан, у Ўзбекистон фуқароларининг ишончига кириб, Чехияга жўнатиш ва унда жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмларини йиғишга ихтисослашган заводга ишга жойлашни ваъда қилган, бунинг учун улардан катта миқдордаги пул маблағларини олган, бироқ ваъдасини бажармаган. У ўз фирибгарлик қилмишларини якунига етказиб, мамлакатни тарк этган ва чет элда яширинган.

Шундан сўнг Жиззах вилояти ИИБдан олинган материалларга кўра, Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари томонидан қўлга олиш ва экстрадиция қилиш мақсадида халқаро қидирув ташкилотига қизил хабарнома жўнатилган.

Бугунги кунда қидирувдаги шахс Чехия ҳудудида ушланган ҳамда қонуний чора кўрилиши учун Ўзбекистон Республикасига етказилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 494
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×