Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қўлга олинди

Олам

image

Қозоғистоннинг Чимкент вилояти Полиция департаменти Миграция хизмати бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 8 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Қайд этилишича, қидирувда бўлган 41 ёшли шахс ички ишлар ходимлари томонидан Чимкент вилоятининг Турон туманидаги ижарага олинган хонадонлардан бирида қўлга олинган. Ҳозирда суд қарори билан эркак республика ҳудудидан чиқарилган, Қозоғистонга беш йил муддатга кирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган.

Билдирилишича, 2024 йил 14-18 октябрь кунлари “Ноқонуний мигрант – 2024” тезкор профилактика тадбири давомида Чимкент шаҳрида Қозоғистон Республикасига келиш, бўлиш ва кетиш қоидаларини бузган 556 нафар хорижлик ва Қозоғистон Республикаси фуқаролари аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

“Миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган 61 нафар чет эл фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилди. 44 нафар хорижликнинг Қозоғистон Республикасида бўлиш муддати қисқартирилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябридан бери қидирувда бўлган фуқаро Қозоғистонда қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг