Хабаровскда ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди
Олам
−
22 Февраль 2020
4324Россиянинг Хабаровск ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2020 йил 30 январь куни Хабаровск ўлкасида содир бўлган ЙТҲдан сўнг Хабаровск шаҳри шифохонасига ётқизилган ўзбекистонлик С.Ф. комадан чиқмай 14 февраль куни вафот этганини маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур вазият Бош консулхонанинг доимий назоратида бўлган. Ҳозирги вақтда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатиб ўтишича, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси – Ёқутистон, Сахалин области, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
LiveБарчаси