Х ҲАМАС билан боғлиқ аккаунтларни ўчирди
Технология
−
10 Октябрь 2023
7859Х ижтимоий тармоғи Исроил-Фаластин можаросининг кескинлашуви фонида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан боғлиқ кўплаб янги аккаунтларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ хавфсизлик хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Хавфсизлик хизматига кўра, Илон Маскга тегишли Х ижтимоий тармоғи Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан боғлиқ яқинда яратилган аккаунтларни ўчирган. Шунингдек, ижтимоий тармоқ тажовузкор сўз ва ҳайратланарли тасвирларни ўз ичига олган ўн минглаб хабарларга қарши аллақачон чора кўрган.
Билдирилишича, Исроил ва Фаластин ўртасида бошланган қуролли тўқнашувлар халқаро киберурушни келтириб чиқарган. Хусусан, Ҳиндистонлик хакерлар Исроил томонида кибер уруш олиб бормоқда. Россиянинг Killnet хакерлар гуруҳи эса Исроилнинг барча ҳукумат тизимларига ҳужум қилиш нияти борлиги ҳақида баёнот берган.
Собиқ Twitter ижтимоий тармоғи аккаунтларни ўчириш ва хабарларни кузатиш ишларини бошлаганига шуларни сабаб қилиб келтирган.
“Х террористик характерга эга материаллар тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қиляпти”, дейилади баёнотда.
Хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, платформа Исроилга қарши хабарларни фаол равишда кузатишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск “катта уруш ҳаракати”га шерик бўлмаслик учун Киевга ўзининг Starlink алоқа тармоғига киришга рухсат бермаганди.