Х бойкот ортидан реклама берувчиларни судга берди

Олам

image

Америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли Х компанияси ижтимоий тармоқни “ноқонуний бойкот” қилгани учун реклама берувчилар уюшмаси ва бир қатор алоҳида компанияларни судга берди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

“Биз икки йил давомида тинчликни сақлашга ҳаракат қилдик, аммо ҳозир уруш бошланди”, деди Илон Маск судга қилган мурожаатида.

Х бош ижрочи директори Линда Яккаринонинг айтишича, даъво брендлар ва реклама агентликлари коалицияси бўлган GARM ва унинг “Unilever” ва CVS каби аъзоларига қарши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, Х АҚШ Вакиллар палатаси суд қўмитасининг июнь ойида эълон қилинган ҳисоботидан кейин судга мурожаат қилган. Мурожаатда, асосан, GARM аъзолари Twitter платформаси Илон Маск томонидан сотиб олинганидан сўнг “барча пуллик рекламаларни тўхтатиш” учун тил бириктиргани даъво қилинган. GARM асосчиларидан бири Роб Раковитз эса бу даъволарни рад этган.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг