Кейн рекорд ўрнатди

Спорт

image

"Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Германия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган Дортмунднинг “Боруссия”си билан ўйинда (4:0) учта гол урди. Шу тариқа, инглиз форварди Мюнхен клуби сафидаги голлари сонини 16 тага етказди.

Ҳаммаси бўлиб Кейн “Бавария” сафида барча мусобақаларда 14 та ўйинда 23 очко (16+7) тўплади. У жорий мавсумда бу кўрсаткичлар бўйича жамоанинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Чемпионатда Кейн 15 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва тўпурарлар рўйхатида “Штутгарт” ҳужумчиси Серу Гирассини (14) ортда қолдирди. 

Шунингдек, англиялик футболчи 1963/64 йилги мавсумда Бундеслигада “Шальке” сафида ўтказган дастлабки 10 ўйинидан сўнг 13 та гол урган Клаус Матишакнинг рекордини янгилади.

Кейн шу ёзда “Бавария” сафига келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда форвард “Тоттенхем” сафида барча турнирлар доирасида 49 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг “Бавария” билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 110 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Боруссия Ҳарри Кейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг