Кейинги йил Россияда президентлик сайлови бўлиб ўтади – Песков
Олам
−
24 Апрель 2023
80442024 йилда Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳар қандай сайлов, айниқса, давлат раҳбари сайлови ниҳоятда муҳим. Федерал Мажлисга ўзининг йиллик мурожаатини йўллаб, Президент ҳам муниципал, ҳам президент сайловларга муносабатини билдирди. Шунинг учун сайловлар бўлиб ўтади”, дейди Песков уларга тайёргарлик кўришини таъкидлаб.
Февраль ойидаги мурожаатида Путин сентябрда маҳаллий ва минтақавий сайловлар ҳамда 2024 йилги президентлик сайловлари қатъий қонунчилик асосида ўтказилишини айтган эди.
Шу билан бирга, Песков Россия Федерацияси Президенти сайловига босим ва аралашишга уринишлар жаҳондаги вазият фонида янада кучайишини таъкидлаган.
LiveБарчаси