Кетма-кет учинчи кун: Ўзбекистонда ковид билан касалланганлар сони ортмоқда
Жамият
−
18 июн 2022 13049 1 дақиқа
Кеча, 17 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 90 кишида (пойтахт Тошкентнинг ўзида 74 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Андижон вилоятида;
• 4 нафари Бухоро вилоятида;
• 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 7 нафари Тошкент вилоятида;
• 74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Пандемия бошланганидан буён эса Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 239,5 мингтани ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланганди. Жорий йилнинг 15 июнь ҳолатига эса коронавирус билан касалланганлар 57 нафарни ташкил этганди
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр