Кеча, 16 июнь куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 239,4 мингтани ташкил этмоқда.