Керак бўлса топиб ол! – Фуқаролардан қатор маълумотларни талаб қилиш тақиқланмоқда
Жамият
−
19 Февраль 2019
6235Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 16 февраль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан қуйидагилар тўғрисида маълумотларни талаб қилиш бекор тақиқланади.
• жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари;
• солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар;
• солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар;
• тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқлансин.
Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар.
Давлат солиқ қўмитаси, АТБ “Халқ банки”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2019 йил 1 июлга қадар давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимларини такомиллаштирсин ҳамда мазкур бандда назарда тутилган ахборот ва ҳужжатларни фақат идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этсин.
LiveБарчаси